Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Özingdan ötgani özing bilasan
Дилинг йиғлайдию турасан кулиб,
Мавжудсану,аммо бўлгансан ўлиб.
Юрагинг гоҳ олов,гоҳо муз бўлиб,
Ўзингдан ўтганин ўзинг биласан.
Билдиргинг келмайди ҳатто онангга,
Гоҳо мушт урасан шўр пешонанга.
Сиғмайсан ҳар куни сиққан хонанга,
Ўзингдан ўтганин ўзинг биласан.
Дўстлар кўп,лек тани бошқа эканда,
Турмушнинг муштлари бошинг эгганда.
Сохта хандон отиб,килолмай зарда,
Ўзингдан ўтганин ўзинг биласан.
Тик боқиш малолдай ёринг кўзига,
Махталсан,интиқсан ширин сўзига.
Дейсан,Қачон хаёт тушар изига?
Ўзингдан ўтганин ўзинг биласан.
Йўқчилик айларкан дўстни бегона,
Қариндошинг келмас босиб остона.
Қошларин чимириб боқар жанона,
Ўзингдан ўтганин ўзинг биласан.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Foydalanuvchi: 298
Joyladi: shaxrizoda96
Joylandi: 2016 » Mart » 1
shaxrizoda96ning boshqa statuslarini ko'rish
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog