Onajonim
zulfi-yuksel
2016 » Fevral » 24
••"Илон” чақса, гоҳо қолсам чорасиз,
•••Малҳам излаб келгум яна ўзингизга.
•••Бошим силаб, бор дардимни оласиз,
•••Лол қоламан она сизнинг сеҳрингизга.
•••Қуёш тафти яширинми дилингизда?
•••Ой жилваси юздаги нурингизда.
•••Қуёш дейму, оташ дейму билолмайман,
•••Ўхшаш борми онажоним ўзингизга ?
•••Дўстларим бор, шод кунимда парвонадур,
•••Ёрим эса гўзал чоғда девонадур.
•••Бир зот борки: шод-қайғумда ягонадур,
•••Таьма йўқдир она сизнинг севгингизда !
•••Ўзи емай фарзандига қўяр она,
•••Ўзин эмас, дилбандини суяр она.
•••Керак бўлса юрагини ўяр она,
•••Таьриф борми онажоним меҳрингизга ?
•••Сизникидир уйим тўри онажоним?
•••Сизникидир қалбим қўри онажоним.
•••Тўғри йўлни кўрсатгувчи жонажоним
•••Қиёсни ҳеч тополмайман ўзингизга.
•••Ҳалолликни сингдирдингиз аллангизла,
•••Садоқатни ўргатдингиз яллангизла,
•••Билсам пойингизда экан жаннат ҳам,
•••Гул тўшасам камдир босган изингизга.
•••Не қилсам арзир экан ризонгизга,
•••Бизларни деб чекан захмат жафонгизга?
•••Фидо бўлсам тенг келарми онажон,
•••Еру-кўкка алиштирмас вафонгизга?
•••Қариганда қўлингизда асо бўлсам,
•••Нури қочса кўзингизга зиё бўлсам.
•••Елкамдамас, бошга қуйиб хажга борсам,
•••Арзирмикан бедор ўтган тунингизга ?
•••Нуридийдам узун бўлсин умрингиз,
•••Дилимдадир ҳар бир ибрат сўзингиз.
•••Тополмайин бошин эгар кқизингиз...
•••Тўлов йўқдир онажон оқ сутингизга

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
zulfi-yuksel Bloglari XABAR YOZISH
138 YOQDI 2 YOQMADI
Kklasss zo‘r
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU