odamlar
shaxrizoda96
2016 » Aprel » 2
Бу хаёт биз учун нима одамлар,
Синовми, жумбокми ёки бир уйин.
Билмокка канчалар интилсанг агар,
Яшамок шунчалар туюлар кийин.

Бу дунё биз учун нима одамлар,
Зурлар булиб олган кураш майдонми.
Нохак отасидан ранжир угиллар,
Оналар кизига караб хайронми.

Бу нафас биз учун нима одамлар,
Демак биз борликнинг бир булагимиз.
Бизга несамардир ганимат дамлар,
Осмонни ёритсин тилакларимиз.

Бу юрак биз учун нима одамлар,
Хар лахза булингай минг бир булакка.
Унинг хонишин тингласак агар,
Рухимиз учади кушдек фалакка.

Бу ёшлик биз учун нима одамлар,
Ким хам боса олгай юрак тафтини.
Юзимизга ажин тушса хам агар,
Яна согинамиз унинг атирини.

Мухаббат биз учун нима одамлар,
Минг йиллаб кутамиз висол онини.
Буни ишк утида куйганлар билар,
Севгидан яратмиш инсон жонини.

Гузаллик биз учун нима одамлар,
Ким хам айта олгай ошиклик сирин.
Гохо сароб мисол турар жилвагар,
Шунча куп англайсан тушунган сарин.

Бу умр биз учун нима одамлар,
Бу йиллар, бу кунлар соат-дакика.
Канча ёкиб, канча ёкдик шамлар,
Кимлар бизни эслар, кимлар унутар.

Бу кунгил биз учун нима одамлар,
Не учун чалинар дил торларимиз.
Кимнудир кузига тушургай намлар,
Билмайин етказган озорларимиз.

Бу йуллар биз учун нима одамлар,
Олга юрсанг ортга кайтиш хам бордур.
Унга караганда уйланг хар сафар,
Бу хаёт йуллари жуда хам тордир.

Бу такдир биз учун нима одамлар,
Худо ёруг килсин пешонангизни.
Уксинманг устма-уст тушса хам гамлар,
Доимо пок тутинг иймонингизни.

Тириклик биз учун нима одамлар,
Азиз сакламокми дустлар номини.
Яхшилик йулида богласак камарини,
Ушада сезгаймиз хаёт тотини.

Бу шеърим сиз учун нима одамлар,
Балки бир шунчаки кунгил эрмаги.
Шу ерда сузимни килсам мухтасар,
Ахаднинг бир тушдек ширин эртаги

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
shaxrizoda96 Bloglari XABAR YOZISH
216 YOQDI 4 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU