Nohaqlikning jazosi
Malika
2016 » Fevral » 25
Маҳалламизда ўзига тўқ бир оила бор. Оила бошлиғи нуфузли ташкилотни бошқаради, аёли эса уй бекаси. Уларнинг икки қиз, уч ўғли бўлиб, қизларини турмушга узатган, катта ўғли уйланиб, бошқа уйга кўчиб чиқиб кетган. Иккинчи фарзандлари хотини билан ота-онасиникида яшайди. Яна бирини уйлаши лозим. Хуллас, бу хонадонда турмушнинг ширин ташвишлари ҳукмрон эди.Аммо… кунларнинг бирида ўртанча ўғилнинг рафиқаси оғир дардга чалинади. Югур-югур, чоп-чоп бошланиб, келинни кўрсатмаган табиб, олиб бормаган шифокор қолмади, ҳисоб. Бироқ, барча ҳаракатлар самарасиз кетади.
… Бемор аслида рисоладагидек аёл эди, меҳнаткаш, ораста. Қайнона-қайнотасининг уддасидан ўтадиган, эрни ҳурмат қиладиган. Лекин… битта лекини шу эдики, оиланинг ҳеч бир аъзоси мана шу лекинга эътибор бермасди. Фақатгина ҳали уйланмаган ўғилдан ташқари…
Келин ўз оиласининг тўнғичи бўлса-да, эрка фарзанд бўлганлиги боис ҳамма унинг кўнглига қарар, қаттиқ гапиришмасди. Сабаби, ўғли уни яхши кўриб уйланганди. Бир нима деса дилбанди ранжиши мумкин. Эрка бўлишига қарамай, келин уй ишларини чиройли бажаришга, барчанинг кўнглини олишга уринарди.
Бироқ оила аъзолари ичида кенжа ўғилни хушламас, имкон қадар у билан гаплашмасликка ҳаракат қиларди. Чунки кенжа фарзанд ўғиллар ичида оғир-вазмин, ақлли, ўқимишли бўлгани учун оилавий масалаларда кўпинча унинг гапига қараб иш тутиларди. Бу эса келиннинг ғашини келтирар, унинг эри билан деярли ҳеч кимнинг иши йўқлиги учун ғайирлиги келарди.
Келин доим турмуш ўртоғини оиласига қарши “гиж-гиж”лар, агар шу ҳолича кетса, бу хонадонда ўрни бўлмаслигини, кўп нарсалардан маҳрум бўлиб қолишларини айтарди. Эр эса қўлидан бир нима келмаслигини гапиравериб чарчади.
Келин уддабурон чиқди. Эрини ўз йўлига йўрғалатолмагач, қўлидан келадиган барча имкониятларини ишга солди. Ҳатто, фолбинга бориб қайнукасининг йўлларини “бойлатиб” келди. Турли йўллар билан унга тазйиқ ўтказа бошлади. “Хом сут эмган банда” деганлари шу бўлса керак…
Қайнукасини ёмон кўрганидан унинг кирларини чала ювар, хонасини эса қўл учида тозалаб қўярди. Кенжатой ўғил келинойисини ҳар қанча ҳурмат қилмасин, лекин унинг бу каби унга нисбатан ошкора қилаётган ишларидан таажжубга тушарди. Унинг мақсади нима эканини тушунолмасди. Бироқ унга инсоф кириб қолишини астойдил хоҳларди. Нима бўлганда ҳам у акасининг аёли, қаттиқ гапира олмасди. Ота-онасига бу ҳақда айтишни одобсизлик деб биларди.
Тақдирни қарангки, ҳар бир қилинаётган хатти-ҳаракатнинг жавоби муқаррар эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўйди. Кимдир ноҳақ қилган ишлари учун бу дунёнинг ўзидаёқ жазосини оларкан. Келиннинг бедаво дардга йўлиқиши ҳам бежиз эмасдир?.. Қайнукага кўрсатган озорлари учун шу кўйга тушгандир, балки? Яна ким билсин… Фақат орамизда ана шундай оила аҳиллигини кўра олмайдиган худбин аёлларнинг борлиги ачинарлидир.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
221 YOQDI 1 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU