Мусулмон олимларининг 5 ихтироси
Woldemor
2016 » Aprel » 4
Дунё илм-фани тараққиётини мусулмон алломаларининг муносиб улушларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар “совға” қилган жуда кўп ихтиролар бугун ҳам жамиятнинг турли жабҳаларида фаол қўлланилади. Шулар бештасини мисол қилиб келтирмоқчимиз.
1. Оммавий кутубхоналар
Ислом оламида илм-фан мавзуидаги суҳбатлар, турли фикрлашувлар учун масжидлар муҳим роль ўйнаган. Бу жой нафақат ибодат маскани, балки дин, фалсафа, мантиқ ва бошқа соҳалардаги китоблар ўрин олган кутубхона вазифасини ҳам ўтаган. Мазкур манбалар ва китоблар жамоатчилик мутолаа қилиши учун доим очиқ бўлган.
2. Жарроҳлик асбоб-ускуналари
Х асрда яшаган атоқли жарроҳ Қосим ал-Заҳравий жарроҳликнинг отаси саналади. Унинг ихтиро қилган жарроҳлик асбоб-ускуналари ҳозирги кунга қадар ишлатиб келинмоқда. Улар орасида скальпель, жарроҳлик қайчиси ва жарроҳлик игналарини мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, кетгут, яъни терига ўз-ўзидан сингиб кетувчи жарроҳлик тикув материали ҳам айнан шу олимнинг ихтиросидир.
3. Алгебра.
Ҳисоб-китоб илми исломнинг олтин асрида қайта туғилди. Бунда улуғ ватандошимиз, мутаффаккир ал-Хоразмийнинг ҳиссаси катта. Алломанинг 800 йилларда ёзган асарлари алгербра илмини янада мукаммал кўринишга келтирди.
4. Оптика
XI асрда яшаган атоқли олим Ибн Ҳайсам кўзнинг кўриши билан боғлиқ эски қарашларни янгилади. Ўшанда кўзлар ёруғликни акслантиргани сабаб, одам кўради, дейиларди. Ҳайсам эса бунинг тўғри вариантини илгари сурди. Яъни, у аслида кўз бошқа жисмлардан аксланган ёруғликни қабул қилиши сабабли кўришини исботлади.
5. Қаҳва
Қаҳва дони дастлаб Эфиопияда ўстирилган. 15 асрда мусулмон-араблар Яман сотиб олиб келишади ва ундан ичимлик тайёрлаб ичишади. Улар қаҳва донларини сувга солиб, қайнатиб ичишган. Маълумотларга кўра, кечасию кундузи ибодат билан машғул бўладиган диндорлар тетиклик ва намозни тўкис адо этиш учун ана шундай қаҳвадан ичишган.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Woldemor Bloglari XABAR YOZISH
154 YOQDI 2 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU