Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Meni eslarmisan


Қушлар ўзга юртга қанот қоққанда,
Баҳор кузни қучиб, ҳорғин боққанда,
Этларинг жунжикиб дилинг увишиб,
Мени эслармисан ёмғир ёққанда...

Меҳримни аҳтариб, юрагинг чўғлаб,
Ёнармисан ширин нафасим қўмсаб,
Додлар солармисан телбага ўхшаб...
Мени эслармисан ёмғир ёққанда.

Қадримни англасанг анча кечикиб,
Ўрним сезармисан дилдан ичикиб,
Соғинармикансан ёмон энтикиб...
Мени эслармисан ёмғир ёққанда.

Яшашдан зерикиб, тош қотсанг ҳиссиз,
Кечалар ёстиққа бош қўйсанг ёлғиз,
Хўнграб йиғлармисан деганча "Эсиз..."
Мени эслармисан ёмғир ёққанда.

Яқинлар узоқлаб келмаганида,
Биров борлигингни билмаганида,
Хеч кимса менчалик бўлмаганида...
Мени эслармисан ёмғир ёққанда.

Бахтнинг йўқ баҳосин бирдан тушуниб,
Хатолар жабридан куйсанг ўкиниб,
Топган дунёларинг кетганда синиб...
Мени эслармисан ёмғир ёққанда.

Қузғунлар айланса хароб боғимда,
Кексайиб, шол бўлиб қолсанг доғимда,
Эркалаб асрарман, руҳ ардоғимда,
О, чексиз севгимдай, тирик чоғимдай...
Мени эслармисан қорлар ёққанда...

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Foydalanuvchi: 3171
Joyladi: Malika
Joylandi: 2016 » Aprel » 4
Malikaning boshqa statuslarini ko'rish
Go'zal She'r .Rahmat
!Javob Malika 02:07
Bevafoginam beparvoginam
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog