Кино тарихидаги энг қимматбаҳо фильмлар
Woldemor
2016 » Aprel » 2
Ҳолливуд блокбастерлари фильм рейтингида янги рекорд ўрнатиш учун ўзаро кураш олиб бораётган бир вақтда, уларни суратга олиш ва реклама қилишга кетадиган харажатлар ҳам тобора ортиб бораверади.
Ҳолливудда айни дамда катта экранларда намойиш этилаётган “Бетмен Суперменга қарши: Адолат тонги” кинематография соҳасидаги энг қиммат фильмга айланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Унинг бюджетини 410 миллион долларга баҳолашмоқда.
Ҳозирда студия фильм қийматини ошкор этмади. Сўнгги йиллардаги 300-400 миллион доллар қийматидаги фильмлар кинобюджет саноатида одатий ҳолга айланади.
IMDb сайти ҳамда фильмларнинг молиявий маблағлари ҳақидаги онлайн-манба Box Office Mojo маълумотларига кўра, кино тарихидаги энг юқори бюджетли фильмлар рейтинги тузиб чиқилди.
20. «007: Спектр» (2015) — 246 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 245 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 880 млн доллар.
19.«Суперменнинг қайтиши» (2006) — 246,4 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 209 млн доллар.
Дунё бўйича касса йиғими: 391 млн доллар
18. «Х одамлар: Сўнгги олишув» (2006) — 247,6 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 210 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 459,4 млн доллар
17. «Ўргимчак одам 2» (2004) — 250 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 200 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 783,8 млн доллар
16. «Кинг-Конг» (2005) — 250,3 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 207 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 550,5 млн доллар
15. «Қасоскорлар: Альтрон даври» (2015) — 251 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 250 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 1,4 млрд доллар
14. «Нарния салтанати: Шаҳзода Каспиан» (2008) — 253,9 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 225 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 419,7 млн доллар
13. «Терминатор 3: Машиналар қўзғолони» (2003) — 257,6 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 200 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 433,4 млн доллар
12. «Жон Картер» (2012) — 259 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 250 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 284,1 млн доллар
11. «Тунги рицарь: Афсонанинг қайта туғилиши» (2012) — 259 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 250 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 1,08 млрд доллар
10. «Хоббит: Кутилмаган саёҳат» (2012) — 259 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 250 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 1,02 млрд доллар
9. «Аватар» (2009) — 261 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 237 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 2,8 млрд доллар
8. «Кариб денгизи қароқчилари: Марҳумлар сандиғи» (2006) — 265,2 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 225 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 1 млрд доллар
7. «Сувли дунё» (1995) — 271 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 175 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 264,2 млн доллар
6. «Гарри Поттер ва чала зот Шаҳзода» (2009) — 275,5 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 250 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 934,4 млн доллар
5. «Рапунцель: Чалкаш ҳикоя » (2010) — 281,3 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 260 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 590,7 млн доллар
(Мультфильм нега энг қиммат кинолар рўйхатига жойлаштирилганига ҳайрон бўлманг. Чунки бу мультфильмни яратишда одатий анимация чизмаси ва компьютер графикаси жамланмаси орқали катта меҳнат сарфланган)
4. «Ўргимчак одам 3: Аксдаги душман» (2007) — 291 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 258 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 890,9 млн доллар
3. «Титаник» (1997) — 294,4 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 200 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 2,2 млрд доллар
2. «Клеопатра» (1963) — 340 млн доллар Инфляция ҳисобисиз бюджет: 44 млн доллар
1963 йилдаги дунё бўйича касса йиғими: 57,8 млн доллар
1. «Кариб денгизи қароқчилари: Дунё чеккасида» (2007) — 341 млн доллар
Инфляция ҳисобисиз бюджет: 300 млн доллар
Дунё бўйича касса йиғими: 963,4 млн доллар

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Woldemor Bloglari XABAR YOZISH
111 YOQDI 4 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU