Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Hayot totli


~ Хеч қачон тушкунликка тушманг!.......
Чунки "Хаёт гўзал, яшамоқ тотли"~. Кимдандир ҳафамисиз? Хеч қачон ҳафа бўлманг!.....~ Бу дунё ҳафа бўлишга, арзимайди...... Табассум қилинг!
~ Хаётга қанчалик кулиб қарасангиз, сизга ҳам шунчалик кулиб қарайди.... Ортингиздан гапирганларга эътибор берманг....
~ Чунки улар хақиқатдан ҳам ортингиздадир... Сиз фақат ва фақат ТАБАССУМ қилинг

..Хаёт гўзал, яшамоқ тотли..
________________________________
Қаранг Дунё қанчалар гўзал,
Қувноқ юрак, гоҳида ўтли.
Ёзса арзир шеърлару, ғазал,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Бир- зум қараб, эътибор беринг!
Осмон эмас, сиз ерда юринг!
Озроқ тўхтаб хаёллар суринг!
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Ғамгин бўлиб, юрибсиз нечун?!
Паришонсиз не сабаб, учун?!
Кўрсатдими, синовлар кучун?!
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кимга азоб, кимларга рохат,
Кимлар бунга қилолмас тоқат.
Замон дея, айблайди фақат,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Дунё кезиб, юрганлар қанча!?
Дард азобни кўрганлар қанча!?
Яшаш учун, турганлар қанча!?
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кўпни кўрдим, ўлишни хохлар,
Кўплар акси, кулишни хохлар,
Яна кимдир чекади, охлар.
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кулиб юринг, хаёт кулади,
Ғамгинликда, ғамгин бўлади.
Шерали ҳам дардни билади,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Foydalanuvchi: 1108
Joyladi: Malika
Joylandi: 2016 » Fevral » 25
Malikaning boshqa statuslarini ko'rish
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog