Er xotinini internetga kirishiga qarshi
Malika
2016 » Fevral » 25
Баҳодир бир ҳамкасбининг қизиқтируви билан “Одноклассники” сайтига кирдию, унинг “асирига” айланди-қолди. Ишдан бўшади, дегунча телефонга ёпишади. Ҳатто овқат вақтида ҳам, кечаси ҳам шу сайтда бир “гаплашиб” олмаса бўлмайдиган бўлиб қолди. Хотинининг “телефон жинниси” эканлигидан доим жаҳли чиқарди, энди эса эру-хотин бир хил. Васила эса Баҳодирни “тушунгандек” бўлди.
Бир куни Баҳодирни армия сафида бирга хизмат қилган дўсти йўқлаб келди. Узоқ суҳбатлашишди. Суҳбат оила мавзусига келганда, дўстининг афсус ва надоматга тўла сўзларини эшитган Баҳодир қалқиб кетди.
– Хотиним икккинчи фарзандимизни дунёга келтирдию, ўзгарди. Аввалари ҳам телефонни соатлаб қўлдан қўймасди. Унга ишонганим боис бунга эътибор бермасдим. Кўпроқ хизмат сафарларида юрганим учун фарзандларимни аёлим тарбиясига ишондим. Аммо… унинг телефони ногоҳ қўлимга тушдию… – чуқур “уф” тортиб давом этди дўсти. – Биласанми, Баҳодир аёл кишининг макри қирқ туяга юк бўлиши ҳақиқатлигига ишондим. Мен билан яшаб, бошқаси билан “юраркан”! – йигит асабийлашиб кетди. – Яна қаерда танишганини эшит: “Одноклассники”да! Урдим, сўкдим, ҳатто жаҳл устида ўлдириб қўяй дедим. Онам тўхтатиб қолдилар. У эса… уялмай ўша интернетдаги “ошиғи” ни “севиб” қолганини тан олди!
– Унда нега сен билан яшаётган экан? Баҳодир ажабланди.
– Ўғлим учун-да! Энг даҳшатлиси, қизим менинг зурриёдим эмас экан! – дўсти асаблари таранглашганидан қўлларини ҳуда-беҳуда қисирлатар, бошини сарак-сарак қилиб, уф тортарди.
– Энди нима қиласан?
– Эҳ, дўстим, мен ҳаммасини тугатдим, қилар ишни қилдим. Ўша куниёқ унинг ота-онасини чақирдим. Воқеани билган отаси кўз ўнгимда қизини оқ қилди. Онаси ялинди, ёлворди, узр сўради. Аммо не наф? Ўғлимни олиб қолиб, шариатнинг ажримини айтдим. Судга ариза бердим. Иш фойдамга ҳал бўлиб, ўғлим мен билан қолди… Э-э, бу телефон, интернет деганлари шу экан, дўстим, – офат экан…
Баҳодир дўстини қолишга ҳар қанча таклиф қилмасин, рози бўлмади. У кетгач, Баҳодирнинг кўнглига ҳам шубҳа оралади. Хотинининг ошхонада куймаланаётгани қўл келиб, унинг телефонини олди. Арзирли нарса тополмагач, диванда ётган кўйи Василадан сўради:
– “Одноклассники” га ҳеч қизиққанмисан?
– Қизиқмисиз, дадаси, менга нима бор интернетда. Ана, болаларингиз “интернет” менга…
Аммо шайтон қурғур кўнгилга гумон солдими, тамом, ундан қутилиш қийин. Баҳодир ҳам хотинидан “сотка”ни олиб қўйдию дили бироз ёришди. Ҳайрон бўлаётган хотинига эса тез кунда уй телефони тушириб беришини ваъда қилди…

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
263 YOQDI 2 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU