döstlar
shaxrizoda96
2016 » Aprel » 18
Дўстлар – нақл нима, айтинг нима у,
Иймони бутунлар билади ҳақни,
Ҳаёт – бу китобдир кўнгилга кўзгу,
Донолар излайди нақлдан бахтни.

Дўстлар – ақл нима, айтинг нима у,
Илм ёритгайдир қаро зулматни,
Ҳар дойим ниятни қилсангиз эзгу,
Буюклардек топсак ақлдан бахтни.

Дўстлар – фикр нима, айтинг нима у,
Дардингизни айтинг бермай фурсатни,
Ижодкорга қизиқ ҳар битта мавзу,
Изласанг арзийди фикрдан бахтни.

Дўстлар – куфр нима, айтинг нима у,
Сўқирдек эшигин ёпманг жаннатни,
Атайин кўз юмиб ичмангиз оғу,
Асло тополмайсиз куфрдан бахтни.

Дўстлар – узр нима, айтинг нима у,
Не учун яшаймиз кутиб шавқатни,
Ёки сизни биров қилганми жоду,
Кутманг, ҳеч бесабаб узрдан бахтни.

Дўстлар – аср нима, айтинг нима у,
Хар бири бошлайди битта кулфатни,
Янги асримизда бўлмасин қўрқув,
Ўзбекистон топсин асрдан бахтни.

Дўстлар – давр нима, айтинг нима у,
Ким ўйлаб топдийкин, бу сиёсатни,
Эртамиз шу юртнинг келажаги- ку,
Яхши одам топсин даврдан бахтни.

Дўстлар – фасл нима, айтинг нима у,
Қишда ҳам йўқотманг баҳорий дардни,
Юрак тоза бўлса, кўзларда кулгу,
Кексалар хам топар фаслдан бахтни.

Дўстлар – Хизр ким у, айтинглар ким у,
Ёддан чиқарманг ҳеч бу ҳақиқатни,
Учраган инсонга қўл узатинг-у,
Қувонинг топгандек Хизрдан бахтни.

Дўстлар – кўнгил нима, айтинг нима у,
Осмонга кўтарди оддий Аҳадни,
Унга ҳасрат эмас, керакдир севги,
Азизларим топинг кўнгилдан бахтни.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
shaxrizoda96 Bloglari XABAR YOZISH
163 YOQDI 2 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU