Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Bu xaqiqat
__ Дада марожнийга пул беринг!
__ Ҳўп бўлади-да болажоним, мана олақолинг.
__Дада зўр машина сотаётган экан мана бууундай, олиб беринг!
__Ҳа майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг.
__ Дада бугун кўпроқ пул беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик.
__Ҳўп ўғлим, мана…
__ Дада ўқитувчимиз ҳаммадан пул йиғяпти, пул керак.
__Дада янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди.
__Дада бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг.
__ Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга пул беринг…
__Дада репетиторга пул беринг.
__ Дада йўлкирага пул беринг.
__ Дада шартнома пулини эртага тўлаш керак экан.
__ Дада бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, ҳамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ…
__Дада сессияга анчагина харажат бўлади, пул юборинг.
__ Дада пул…
__ Дада пул!
__ЙИЛЛАР У'ТИБ
__ Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг бўлса азгина пул керак Ўғлим…
__ Дада ҳозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устига эрта-индин набирангизни суннат тўйини қилишим керак.
__ Ўғлим, ун-йогнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса олиб келгин…
__Дада, яқинда бозор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб туринглар, ҳамма пулни “оборот”га тикиб юбордим.
__Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг…
__ Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам…
__Ўғлим, доктор дориларни рўйхатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан...
__ Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг!
__ Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди…
__Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми?
__ Онангни жанозасига ўғлим___! ����������

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Foydalanuvchi: 195
Joyladi: zulfi-yuksel
Joylandi: 2016 » Mart » 24
zulfi-yukselning boshqa statuslarini ko'rish
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog