Бизни кучли қилувчи ҳаётнинг 7 та аччиқ ҳақиқати
Malika
2016 » Aprel » 4
Биз ўз камчиликларимизни қийинчилик билан тан оламиз, бироқ ўзимизни оқлашни осонгина уддалаймиз. Биз мўъжиза кутамиз, душнбани кутамиз, янги йилни ва янги ҳаётни кутамиз. Аччиқ ҳаёт ҳақиқатининг кўзига тик боқишнинг ва бир дақиқага ҳам ортга сурмай ўз устимизда ишлашнинг вақти келди

Бу мақолани ўқиб чиқинг, у ўзингизни дадил тутиб, тўсиқларни енгиб ўтишга ўргатади.

1. Ҳеч ким сизга жавоб беришга имкон топа олмас даражада банд эмас

Бирор йигит ёки қиз сизнинг хабарларингизга жуда банд бўлгани учун жавоб қайтармаётгани йўқ. Ёки иш берувчи кун давомида бир сония ҳам бўш вақт топа олмаётганидан сизга қайтиб қўнғироқ қилолмаётгани йўқ.

Агар сиз кимдандир жавоб олмаётган бўлсангиз бунинг сабаби — улар англаган ҳолда сизга жавоб қайтаришни исташмаяпти. Сизга вақт ажратмаётган кишиларни оқлашни қанча тез бас қилсангиз, ўша вазиятга ва инсонларга шунча тез яқинлаша оласиз. 

2. Ҳар бир инсон ўз манфаатларини бошқаларникидан устун қўяди

Киши қанчалик самимий, очиқкўнгил ва меҳрибон бўлмасин, у ҳамиша сизникидан кўра ўз муаммоларига кўпроқ қизиқади. Ҳатто энг эътиборли севган кишингиз ҳам сиз айтиб турмасангиз қандай ҳаракат қилишни, ёрдам беришни аниқ билмайди. Дунёдаги энг адолатли иш берувчи барча ишни бажаришга розилик беришингиз билан сизни қабрга тортиб кетаётганини тушиниб етмайди. 

Кўпчилик фақатгина ҳадди сиққан жойигача бора олади. Шундай экан, сиз улар билан орангиздаги чегарани аниқ белгилаб олишга ва уни сақлаб туришга ҳаракат қилинг. Қисқа қилиб айтганда, ўзгаларнинг бошингизга чиқиб олишига йўл қўйманг. Кучли одамлар қилгиси келмаётган иши учун “йўқ” дейишдан қўрқмайди. Чунки улар ўзи учун ўзи курашмаса, бошқалар уларнинг ўрнига курашмаслигини билади.

3. Ҳаммага бирдай ёқа олмайсиз

Агар ҳамманинг истагини адо этаверганингизда, уларга қулоқ солаверганингизда сиз аллақачон жонсиз, ҳиссиз мавҳум бир кишига айланган бўлардингиз. Кейин эса кимдир ёнингизга келиб, бироз қизиқарли, жонли инсон бўлишингизни тавсия қиларди.

Тўғриси, сиз ҳаммага бирдай ёқа олмайсиз. Доим сиз нотўғри яшаётганлигингизни ёки нотўғри йўлдан кетаётганлигингизни айтадиган одам топилади. Нима билан шуғулланаётганингиздан қатъи назар сизни танқид қилувчилар ҳамиша топилади, шунинг учун ўзингиз истаган, севган ишлар билан шуғулланаверинг. Сиз қулоқ тутишингиз лозим бўлган ягона судя – бу сизнинг ўзингиз.

4. Ҳаёт сизга ҳеч нима учун мажбур эмас

Балки сиз дунёдаги энг яхши, энг келишган, энг ақлли, энг қизиқарли инсондирсиз. Бироқ ўз устингизда ишламас, ривожланмас экансиз бу ажойиб сифатлар сизнинг тасаввурингизда қолади, холос. 

Икки хил йўли бор: сиз бундан-да кўпроғига лойиқлигингизни айтиб, ҳаётдан нолиб, бутун умрингизни ўтказиб юборишингиз ёки ҳаракатни ҳозироқ бошлаб, ҳаётнинг барча гўзалликларини олишингиз мумкин. Ақлли инсон қайси йўлни танлашини топинг-чи?

5. Доим ўзингизни оқлашга баҳона топасиз

Бутун умрингизни мақсадларингизга эришиш учун вақтингиз, пулингиз, кучингиз ёки зарур ресурсларингиз йўқлигини айтиб ўтказиш мумкин. Балки ҳаммаси сиз айтгандекдир, аммо аччиқ ҳақиқат шуки, сайёрамиздаги ҳар битта одам ўзи истаган ҳаёт томон интилмаслик учун ҳеч бўлмаганда битта энг яхши баҳонага эга. 

Ҳаётдан ўзи истаган нарсани олиб яшайдиган инсонлар, баҳоналарни четга суриб қўйишни билишади. Улар ўз қобиғига ўралиб қолиш ўрнига, чегараларини бузиб ўтиш йўлларини билишади – мана уларнинг муваффақият калити нимада.

6. Сизни ҳаёллар эмас, ҳаракатлар шакллантиради

Ёпиқ хонада ўтириб кун бўйи яхши ҳаёт ҳақида ҳаёл суришингиз мумкин, бу жуда осон. Аммо у ердан чиқиб барчасини амалда кўрсатмасангиз, ҳаракат қилмасангиз бу ҳаёллар бирор маъно англатмайди. Катта режалар тузиш – яхши нарса, лекин у ҳаракат билан биргаликда кечмаса бефойда. Хулоса шуки, бизга қилаётган амалларимизга қараб баҳо беришади, фикрларимизга эмас.

7. Ҳеч ким сизни келиб ўз ҳаётингиздан қутқара олмайди

Барчамиз орзуимиздаги инсон, идеал иш ёки ҳайратланарли сюрприз бизни қаердадир кутиб турганига ишонгимиз келади. Ҳаётимиздан кўнглимиз тўлмаган вақтлари биз ўзимиз билмаган ҳолда мўъжиза билан ҳаё
тимизда бирор сеҳргар пайдо бўлиб, бизни муаммолардан қутқаради, деб ўйлаймиз.

Бироқ ҳаёт ҳақиқати шуки, бундай ҳоллар аслида рўй бермайди. Муаммолар сеҳрли таёқча кучи билан ҳал бўлиб қолмайди. Уларни ўз кучимиз билан енгиб ўтишимиз зарур.

Буни энг кучли инсонлар яхши тушинади. Қийин вақтлар келганида улар совутни кийиб олиб, оқ отга чиқишади ва ўзларини қутқаришади. Чунки кимдир ёрдам бериши керак бўлса, бу инсон уларнинг ўзлари эканлигини англашади.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
183 YOQDI 5 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU