Baxt bu.....
Malika
2016 » Fevral » 25
Бахт берилмайди, яратилади

Бахт ўзи нима? Бахтсизлик-чи? Нега доим оддийгина кўнгилсизликларни ҳам бахтсизликка йўямиз. Дарҳол ўзимизни “бахтсизман” деб койий бошлаймиз. Аслида бу бахтсизликмикан? Атрофга бир назар солинг-а, сиздан-да ночор, омадсиз кимсалар ҳам бор-ку? У ҳолда улар ўзларини қандай ҳис қилсинлар. Муҳими, қалб кўзларимиз ҳаёт, юракларимиз урмоқда…
Қўй, йиғлама, кўзлари мунчоқ, болажон! Соғиндингми, бағритош қалблар бағрини? Ахир, атрофингда парвона меҳригиёлар тафти бахтинг эмасми?
Кўнгли ярим, муштипар, ожиза юрак, ёлғизлик қийнаяптими? Ана болаларингиз қувончини қаранг! Биргина шунинг ўзи бахтлилигингиз бахти-ку.
Нечун “уф” тортасиз-а, беҳаловат қалб. Сиқилманг, бу ҳаёт синовлари, ҳаёт сўқмоқлари… Бугун сизни фатх айлаган ғам, эртага яна кимларгадир ошиқмоқда.
Энг асосийси, ҳар кун эрта тонг осудалик сурури ила дилингизда олам орзулар билан кўз очяпсиз. Шу олий бахт эмасми? Шаҳдам қадамлар билан одимлаяпсиз, демак, сиз ҳаёт уммонида қайнаяпсиз.
Мен бир аёлни биламан. У ҳокисор, покиза юрак. Дилларга шодлик улашиб, давраларга кўтаринкилик берувчи маслак. Бағри дарё муслиманинг ширин муомалаларига гувоҳ бўлар эканман, ғамгин бўлсамда қалбимни самимийлик қамрай бошлайди. Беихтиёр уни гарчи баландпарвоз бўлсада “бахтиёрлик қуёши” дея эътироф этгим келади. Муаллиф нечун бу аёлни тилга олди деб ўйлаётгандирсиз, тўғри Насиба опа оддийгина қишлоқ аёли. Болаликдаги автоҳалокат туфайли оёқларидан мосуво бўлган, тўрт оёқли аравачани умрбод ҳамроҳига айлантирган бир ожиза. У ҳеч кимга дунёларни бера олмайди. Аммо маънавий кўмаги ила қалбларни сийлайди, бахтиёрлик улашади. Шуни айтсалар керакда, бахт берилмайди, яратилади, деб.
Шу ўринда мен бахтни шукроналикка йўйгим келди. Тасаввур қилинг, сиз ўзингиз орзулаган, қалбингизга тугган ниятларга эришдингиз. Инчинун шунда ҳам бахтлиман дея баралла айтоласизмикан. Ёинки яна ҳаётингизда пайдо бўлаётган муаммолар бахтсизман, деб асабийлашишингизга ундармикан. Балки сиз дабдабали уйларда яшаётган, казо-казо машиналарни минаётган инсонларни бахтли деб ўйларсиз. Адашасиз, хато қиласиз… Ўша қоронғугина пастқам деворлар орасида яшаб ўзларини бахтли сезаётганлар ҳам бор. Барибир одамзот қизиқда, эришгани сари “яна, яна…” дейишдан тўхтамайди.
“Ҳар бир киши ўз бахт-саодатининг ижодкоридир” деган эди донишмандлардан бири. Дарҳақиқат, омонат бу ҳаётимизни қай йўсинда безата олиш фақат ўзимизнинг қўлимиздадир.
Ишонинг, сиз бахтлисиз, фақат олға одимланг, албатта, бахтли бўла оласиз…

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
276 YOQDI 1 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU