Barca muxlislari uchun
Malika
2016 » Mart » 8


Лионель Мессининг ҳаёт ва футбол ҳақидаги дил изҳорлари
Менга мураккаб соч турмаги ва чиройли тана керак эмас. Шунчаки, оёқларим остига тўп ташланг ва мен сизга нимага қодир эканлигимни кўрсатиб бераман.

Барселонада 12 ёшимдан буён яшайман. Аммо барча аргентиналиклар сингари, мен ҳам аргентиналик бўлишни тўхтатмадим.

Болалигимдан тинч ҳаётда яшаб келаман ва бутун вақтимни футболга бағишлайман. Болалигимда ўртоқларим мени бирор жойга сайр этишга чақиришар эди. Аммо мен уларга қўшилиб кетмасдим, чунки билардимки, эртага машғулоти бор. Ҳозиргача ҳеч нарса ўзгармади. Агар дўстларим у-бу жойга боришни исташса, мени ҳам чақиришади. Аммо мен уйда қоламан.

Ўз омадимни ҳеч нарса билан ўлчамайман. Кеча нима содир бўлган бўлса, у кеча содир бўлиб ўтди. Эртанги кун ҳақида кўпроқ ўйлаш керак.

Мен ўтган нарсалар ҳақида ўйлаб ўтирмайман. Чунки ҳаётим жадал суръатларда ўтиб бормоқда. Нафақага чиққач барчаси ҳақида хаёл сураман.

Ўзимнинг энг чиройли голим ҳақида гапира олмайман. Мен голларни чиройли ёки чиройлилигига қараб эмас, муҳим ёки муҳим эмасларига қараб ажратаман. Масалан, финалдаги гол ўта муҳим.

Мен энг зўри бўлишга қаршимасман. Фақатгина мукаммаллик йўлида ўзимни танқид остига олиш учун бу нарса менга керак.

Ота бўлиш — бу янги нарсаларни ўрганиш демакдир. Куни кеча сенда миллионта муҳим ишлар бор эди. Бугун эса сен учун энг муҳими — бу ўғлинг.

Пуллар мени яхши ўйнашга мажбур эта олмайди. Мен ҳамон ўзимни онасидан тўпни сўраб олиб, унинг ортидан югуриб юрган болакайга ўхшатаман. Қачон агар менда бу туйғу йўқолишни бошласа, мен футболдан кетаман.

Агар менга профессионал футболчи тариқасида пул тўлашмай қўйишганда ҳам, мен худди шундай футбол ўйнайвераман. Тўғри, пул ҳаётни яхшилайди, аммо мен ундан руҳланмайман. Ахир мен футбол ўйнаш учун яшайманку, ўз моддий иқтидоримни кўз-кўз қилиш учун эмас.

Назаримда, Роналду буюк шахс. Бу гапни хасад туфайли гапирмаяпман. Агар у бўлмаганида мен ундан устун келишга ҳаракат қилмас эдим, қайтанга ўз ўрнимда айланиб ётардим.

Ҳаётдаги энг қайғули кун — бундан буёғи энг зўри бўла олмаслигингни англаб етган кунингдир.

Мен ер юзидаги энг кучли футболчи бўлишдан кўра, энг яхши одам бўлиш тўғрисида кўпроқ қайғураман. Бўлмаса, фаолиятим якунланса, мен ким деган одам бўламан? Мени яхши йигит сифатида эслашса, кўнглим тоғдек кўтарилади.

Ўз устимда ишлайдиган кўп ишларим бор хали. Масалан, ўнг оёқ билан ҳам, чап оёқ билан ҳам бир хил ўйнашни истайман.

Аргентина — бу фақат Месси эмас.

Мен Пеле, Марадона ва Ди Стефано сингари чемпионларни ҳурмат қиламан. Аммо мени улар билан қиёслашларини истамайман. Бу ҳақида нафақага чиққач гаплашамиз.

Бир куни ўйиндан сўнг, “Арсенал” жамоаси йигитларидан бири ёнимга келиб, мен билан бир майдонда тўп сурганидан фахрда эканлигини айтди. Ўшанда хаёлимдан “Эй Худо! Бу гапларни жамоаси ҳозиргина ютқазган футболчи гапиряптими”, деган фикр ўтди.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
120 YOQDI 2 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU