Ajoyib hikoyalar
Malika
2016 » Mart » 21
—Қадим қишлоқларнинг бирида катта, улкан бир дарахт бор эди. Болакай унинг ёнига ҳар куни келиб ўйнашни, атрофида айланиб қўшиқ айтишни яхши кўрар эди. Ҳар келганида унинг шохларига осилиб олма узар, тўйиб ер ва сояси остида дам олиб, уйига қайтар эди. Болакай дарахт билан, дарахт эса болакай билан ўйнашни ёқтирар эди.

....Кунлар шу тарзда ўта бошлади, болакай улғайиб, озгина катта бўлди. Илгарилари дарахт билан ўйнаш учун доим келган бўлса, энди унинг ёнига келиши аста~секин камая бошлади.
....Бир куни у ғамгин ҳолатда дарахтнинг ёнига келди. Дарахт унга:
~“Кел, мен билан ўйна”, ~деди. Шунда болакай:
~“Мен энди катта бўлдим, энди сенинг ёнингда ўйнамайман, мен ҳар хил ўйинчоқлар ўйнашни хоҳлайман, кўўўп ўйинчоқларим бўлса эди… лекин менда уларни сотиб олишга пул йўқ”, деди. Дарахт эса:
~“Кечир мени болакай, менда пул йўқ. Лекин агар хоҳласанг, мени ҳамма олмаларимни саватга тергинда, уларни бориб сот. Шунда ўзингга истаганингча ўйинчоқлар сотиб олиб, ўйнайсан”, деди. Болакай хурсандлигидан олмаларни тера бошлади. Ҳаммасини териб бўлгач, у ерни хурсанд бўлиб тарк этди ва анчагача дарахт ёнига қайтмади. Дарахт эса жуда ғамгин бўлиб қолди.
....Бир куни энди ёшликни тарк қилиб оилали бўлган ўша “болакай” яна дарахт ёнига келди. Дарахт ҳаяжонланиб кетиб:
~“Кел, болакай, мен билан ўйна” ~деди.
У эса:

~“Афсус, менда ўйнашга вақт қаерда дейсан?! Энди катта бўлдим, ўз оилам бор, ишлашим керак. Яшаш учун уйимиз йўқ. Менга ёрдам бера оласанми?” ~деди.
Дарахт ҳам:
~“Кечир мени болакай, лекин менинг уйим йўқ. Агар хоҳласанг менинг ҳамма шохларимни чопиб олгинда, ўзинг ва оилинг учун чиройли бир уйча яса” деди. “Болакай” хурсанд бўлиб шохларни арралаб кесиб олди ва яна дарахтни тарк этди. Дарахт уни хурсанд кўриб жуда севинди, лекин “болакай” бошқа анча вақт дарахт ёнига келмади. Дарахт яна ёлғиз, хафа бўлиб қолди.

....Ёзнинг иссиқ кунларидан бирида “болакай” дарахт ёнига келди, дарахт яна севинчи ичига сиғмай хурсанд бўлиб кетиб:
~“Болакай, кел, мен билан ўйна”, деди. У эса:
~“Энди мен қариб қолдим. Узоқ~узоқларга сузиб кетиб, дам олишни хоҳлайман, менга қайиқ бера оласанми?” ~деди. Шунда дарахт:

~“Менинг танамни олиб ўзингга қайиқ яса, шунда сен узоқларга сузиб кетасан ” деди. Шунда “болакай” унинг танасини олиб ўзига қайиқ ясадида, шу билан узоқ вақт яна кўринмади.
~Ниҳоят, анча йиллар ўтиб қариган ҳолда ўша “болакай” яна дарахт ёнига келди. Шунда дарахт:
~“Мени кечир болакай, лекин энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади. Шохларимда олмалар йўқ.”.
“Болакай” эса:
~“Ҳеч қиси йўқ, олмаларни ейдиган тишларим қолмади”.
~“Сенга берадиган танам ҳам йўқ энди”, ~деди дарахт маъюсгина.
~“Ҳечқиси йўқ мен энди анча қариб қолдим, саёҳат қилишга ҳолим қолмади”.

~“Чиндан ҳам сенга ҳеч нима бера олмайман. Менинг фақатгина илдизларим қолган”, ~деди кўз ёшлари билан. Шунда “болакай”:
~“Менга бошқа ҳеч нарса керак эмас, фақатгина шу ерда озгина дам олсам бўлгани” ~деди. Дарахт эса жуда ҳам хурсанд бўлиб:
~”Кел, келақол, ўтир, менинг илдизларим ҳали бақувват, кел, ўтир, дам ол”, -деб севинч кўз ёшларини тия олмади.

...Бу ҳикоя ҳаммамиз учун ибратдир. Юқоридаги “дарахт” гўёки бизнинг ота-онамиз мисолидадир. Биз гўдаклигимизда ота-онамиз билан ўйнашни яхши кўрамиз. Озгина улғайгач эса уларни ташлаб қўйиб, бошқа “дўстлар” орттирамиз. Фақатгина бошимизга бирор қийинчилик, мусибат тушсагина уларнинг ҳузурига бориб, ёрдам сўраймиз.
—Лекин ота-онамиз учун бу ҳеч нарса эмас, улар бизни бахтли кўришса бас.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
386 YOQDI 4 YOQMADI
Juda ham manoli
зур классс тасирли
Zo‘r juda ham o‘qinglar
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU